Ўзбекистонда тамаки истеъмолини камайтиришга қаратилган илмий платформа ишга туширилди
Чекишни ташлаш ёки илмий жиҳатдан тасдиқланган, хавфи камроқ маҳсулотларга ўтиш саломатлик учун зарарни сезиларли даражада камайтириши мумкин
26 май куни Ўзбекистонда тамаки истеъмолини камайтиришга қаратилган Omni™ илмий платформаси ишга туширилди. УЗБАТ компанияси ушбу лойиҳа орқали жамоатчиликни илмий маълумотлар билан таъминлаб, чекишга қарши курашишга ҳисса қўшишни кўзлаган.
Omni™ — British American Tobacco (BAT) компаниясининг глобал ташаббуси бўлиб, у тамаки истеъмолини камайтириш ва «тутунсиз дунё»га эришиш мақсадида ишлаб чиқилган. Платформада 270 дан ортиқ илмий мақолалар, 8 мингдан зиёд патентлар ва 6 мингга яқин мустақил тадқиқотлар жойлаштирилган.
Платформа биринчи марта 2024 йил сентябрь ойида Лондонда бўлиб ўтган Transformation Forum халқаро анжуманида тақдим этилган. Платформа фойдаланиш учун очиқ. Унда қуйидаги мавзулар ёритилган:
• безарар маҳсулотлар хавфини камайтириш даражаси;
• бундай маҳсулотлар ёшлар учун «кириш эшиги» бўлиб қолиш эҳтимоли;
• никотиннинг моҳияти ва таъсири;
• таъми қўшимчаларининг роли;
• ёшларни ҳимоя қилиш бўйича амалиётлар.
Никотин ўзи саратон касалига олиб келмайди — бу кенг тарқалган янглиш фикр. Ҳақиқий хавф тамакидаги токсинлар ва смолларда. Агар чекишдан воз кечиш мумкин бўлмаса, электрон сигареталар ва никотин пакетларига ўтиш орқали зарарни сезиларли даражада камайтириш мумкин, — деб таъкидлайди Марк Форстер, БАТнинг катта илмий менеджери.
Никотин ўрнини босувчи маҳсулотларнинг тарқалиши ва қабул қилинишига турли тўсиқлар мавжуд. Айрим мамлакатларда алтернатив маҳсулотларни сотиш тақиқланган, бу эса ноқонуний савдо ва ёшлар томонидан носоғлом фойдаланишга олиб келмоқда.
Шунинг учун БAT компанияси янги платформа – Omni™ни ишлаб чиқиб, унда тамаки зарарларини камайтириш соҳасидаги илмий тадқиқотлар, далиллар ва қонунчилик нуқтайи назарларини жамлаган. Бу платформа орқали улар бутун дунёда очиқ мулоқот ва билим алмашишни рағбатлантиришни мақсад қилмоқда.
2001 йилда Америка тиббиёт институти тамаки зарарларини камайтириш (Tobacco Harm Reduction) тушунчасини илгари сурган. Бу тушунчага кўра, агар маҳсулот сигаретдан кам зарар келтирса ва инсон саломатлиги учун хавфини камайтирса, уни қабул қилиш мақсадга мувофиқдир. 2010 йилгача тамаки ва чекиш масаласида асосан икки хил ёндашув кузатилар эди — инсон ёки чекишдан тўлиқ воз кечиши, ёки одатни ўзгартирмасдан давом эттириши керак эди. Ҳозирги кунда эса тамакини назорат қилиш билан бирга зарарларни камайтириш концепцияси ҳам мустаҳкам ўрин олмоқда.
Ўзбекистонда ҳозирда тахминан 6 млн чекувчи бор. Уларнинг аксарияти анъанавий сигареталар ёки нос орқали никотин истеъмол қилади. 2024 йилда никотин паучлари ва 2025 йилда вейплар тақиқлангани туфайли, зарари кам альтернативалардан фойдаланиш имконияти чекланди. УЗБАТ компанияси ушбу муаммони очиқ мулоқот орқали муҳокама қилишга ҳаракат қилмоқда.
Республикада 3,8 млн атрофидаги одам сигарета чекади, 2,5 млни эса нос каби анъанавий маҳсулотларни истеъмол қилади. Omni™ платформаси бундай ҳолатда маълумотли қарорлар қабул қилиш, илмий ёндашувни ривожлантириш ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш учун муҳим манба бўлади,— дея таъкидлади УЗБАТ бош директори Темур Гадайбаев.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда никотинли маҳсулотларга қаратилган чекловлар — жумладан, 2024 йилда жорий этилган паучларга нисбатан тақиқ ва вейплар учун тайёрланаётган чора-тадбирлар — ҳали ўзини оқламаган.
Компания 2025 йил ёзида ташкил этиладиган махсус конференция орқали ушбу мавзуда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама ўтказишни режалаштирмоқда. Анжуманда илмий жамоатчилик, давлат органлари ва халқаро экспертлар иштирок этади.