Ўзбекистонга 8 ой ичида қарийб 2,6 млн дона мобил телефон импорт қилинди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан умумий қиймати 236,2 миллион долларга яқин 2,6 миллион дона мобил телефон импорт қилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 318 579 та телефонга ошган.

Смартфонлар энг кўп импорт қилинадиган жойлар:

• Хитой – 2,1 млн дона

• Вьетнам – 405,5 минг дона

• Ҳиндистон – 70,3 минг дона

• Гонконг – 27,1 минг дона

• БАА – 3,4 минг дона

Ўзбекистон