Солиқ қомитаси нотўғри қарздорлик ва асоссиз маблағ ечиб олинаётганига изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим солиқ тўловчиларнинг my3.soliq.uz тизимида мавжуд бўлмаган қарздорлиги ва маблағлари асоссиз ҳисобдан ечиб олинаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Вазиятга Солиқ қомитаси расмий изоҳ берди.

Аниқланишича, тизимдаги техник носозлик сабабли вақтинча нотўғри маълумотлар яъни: солиқ қарздорлиги пайдо бўлиши, маблағ ечиб олиниши каби холатлар кузатилган.

Вазият назоратга олинган. Ҳозирда мутахассислар мазкур муаммони бартараф этиш устида ишламоқда. Носозликлар бартараф этилгач, барча маълумотлар тикланади, нотўғри ечилган маблағлар қайтарилади, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича пулни қайтариш учун ёзма мурожаат тақдим этиш талаб этилмайди, маблағлар автоматик тарзда қайтарилади.

Ўзбекистон