Тибетдаги зилзила оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Хитой таркибидаги Тибет автоном ҳудудида кучли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Хитой ва АҚШ геология хизматларига таяниб, The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, зилзила Шигатзе шаҳрида юз берган. Унинг силкинишлари юзлаб километр узоқликдаги Непалда ҳам сезилган. Хитой зилзила тармоқлари маркази маҳаллий вақт билан соат 09:05 да 10 км чуқурликда 6,8 балли зилзилани қайд этган. АҚШ Геология хизмати эса зилзила кучини 7,1 магнитуда деб баҳолаган.

Ҳодиса оқибатида 32 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Қурбонлар сони ортиши мумкин. 6,8 магнитудали зилзила кучли ҳисобланади ва жиддий зарар етказиши мумкин.

Жаҳон