Ўзбекистонга тижорат мақсадида 97,4 минг нафар чет эл фуқаролари ташриф буюрди

2024 йилнинг январь-август ойларида жами 97,4 минг нафар чет эл фуқароси тижорат мақсадида келган. Бу ҳақида Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, январь-август ойларида Ўзбекистонга тижорий мақсадда ташриф буюрган мамлакатлар орасида Туркманистон 60 289 минг нафар фуқаро билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда Тожикистон – 29 168 минг.

Шунингдек:

• Афғонистон — 2 125 нафар;
• Хитой — 950 нафар;
• Туркия — 822 нафар;
• Ҳиндистон — 740 нафар;
• Қирғиз Республикаси — 589 нафар;
• Жанубий Корея — 507 нафар;
• АҚШ — 320 нафар;
• Россия — 286 нафар;
• бошқа давлатлар — 1 634 нафар.

Бу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 607 минг нафарга ёки 2 7 баробарга ошган.

Ўзбекистон