Тинчлик бўйича Нобел мукофоти «Nihon Hidankyo» ташкилотига берилди
2024 йилда тинчлик бўйича Нобел мукофоти Япониянинг Хиросима ва Нагасаки портлашлари жабрланувчиларини бирлаштирган ташкилотга берилди. Бу ҳақида Ослодаги Нобел қўмитаси хабар қилди.
Ташкилот дунёнинг ядро қуролидан холи бўлиши учун қилган саъй-ҳаракатлари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари орқали ядро қуролларидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини исботлагани учун мукофотланди.
Ташкилот Хиросима ва Нагасаки атом бомбалари жабрланувчилари томонидан яратилган. Унинг аъзолари ушбу ҳужумлардан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш учун лоббичилик қилади ва ядровий қуролларни бекор қилишга чақириб келади.
Аввалроқ, физика, тиббиёт ва адабиёт бўйича номзодлар ҳақида маълумот берган эдик.