Адабиёт бўйича Нобел мукофотини Ҳан Канг қўлга киритди
Стокголмда Швеция қироллик фанлар академиясининг Нобел қўмитаси адабиёт бўйича лауреатларни эълон қилди. Жанубий Кореялик ёзувчи Ҳан Канг Нобел мукофотини қўлга киритди.
Ҳан Канг 1970 йилда Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида туғилган. У тарихдаги оғриқли воқеаларни очиқ-ойдин ёритиб, инсон ҳаётининг мўртлигини кўрсатувчи таъсирли шеърий насри учун мукофотланди.
Аввалроқ, тиббиёт ва физика бўйича номзодлар ҳақида хабар берган эдик.