Ўзбекистон Либерия ва Того давлатлари билан дипломатик алоқа ўрнатди

Ўзбекистон Ғарбий Африканинг икки мамлакати — Либерия ҳамда Того Республикаси билан дипломатик алоқа ўрнатди. Бу ҳақида Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Телеграм саҳифасида хабар берди.

Ғарбий Африканинг Либерия мамлакати Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 154-мамлакат бўлди. Бугун, 27-cентябр куни АҚШ нинг Нью-Йорк штатида икки мамлакат ташқи ишлар вазири Сара Бейсолов Нянти хоним ва Бахтиёр Саидов учрашув ўтказиб, Қўшма коммюнике имзолади.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари келгусидаги ҳамкорликнинг дастлабки кун тартибини мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқишга келишиб олдик, дея ёзди вазир Телеграм каналида.

Шу каби дипломатик алоқалар ўрнатилган навбатдаги 155-мамлакат эса Ғарбий Африканинг го Республикаси бўлди.

Мамлакат ташқи ишлар вазири Робер Дюссе ҳам Бахтиёр Саидов билан учрашувда дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюникени имзолади.

Бахтиёр Саидов Африка қитъаси давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун катта имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳафта давомида Ботсвана ва Бурунди давлатлари билан ҳам дипломатик алоқаларни йўлга қўйган эди.

Жаҳон