Тошкент — Самарқанд йўналишига қўшимча «Афросиёб» поезди йўлга қўйилади
15 декабрдан Тошкентдан Самарқандга қўшимча Афросиёб поезди йўлга қўйилади. Бу ҳақида «Темирйўлекспресс» матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган 775/776-сонли Самарқанд-Тошкент-Самарқанд йўналишида юқори тезликда поезд ҳаракати 15 декабрдан бошланади.
Қатновлар 15−31 декабрь ҳамда 3−12 январь кунлари оралиғида ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Поезд жадвали қуйидагича:
775-сонли Самарқанд-Тошкент йўловчи:
— Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;
776-сонли Тошкент йўловчи-Самарқанд йўналиши:
— Тошкент 13:56 — Самарқанд 16:14.
Шунингдек, компания йўловчилардан чиптада белгиланган вақтга қараб вокзалга етиб келишларини сўраган.
Аввалроқ, Тошкент — Хива йўналишига «Афросиёб» поезди йўлга қўйилгани ҳақида хабарлар рад этилган эди.