Андижон тумани пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди

Андижон вилояти Андижон тумани пахтакорлари 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100,03 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йил тумандаги 124 та фермер хўжалигининг 4620 гектар майдонида пахта ҳосили етиштирилган. Пахта йиғим-терим мавсуми учун 61 та терим отряди шакллантирилган.

Фото: Андижон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, туман републикага 14 350 тонна пахта топширган ҳамда ҳосилнинг асосий қисми юқори нархларда сотилган.

Маълумот ўрнида, Пахтаобод тумани Андижон вилоятида биринчи бўлиб пахта топшириш режасини бажарган.

Бундан аввал Булоқбоши, Марҳамат ва Избоскан туманлари пахта топшириш режасини 100 фоизга бажаргани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Андижон вилояти ресубликада пахта топшириш режасини тўлиқ бажаргани маълум қилинганди.

Янгиликлар