Бувайда тумани ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳокимига маънавий-марифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Мирзажонова Насибахон тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Ушбу тайинлов «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34-сонли қарорига асосан амалга оширилган.
Аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ёрдамчи, Олот ва Косонсой туманлари ҳокимларига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинган эди.