Ғиждувонда «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида югуриш марафони ўтказилади

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида 10 октябрь куни соат 7:00 дан бошлаб «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида югуриш марафони ўтказилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 10 июлдаги, Бухоро вилоят ҳокимининг 25 cентябрдаги ҳамда туман ҳокимнинг 26 cентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Коронавирус паендемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси»га мувофиқ аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва жисмоний фаоллигини ошириш, улар орасида касалланиш даражасини камайтириш мақсадида туманда чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, туман ҳокими Мурод Aнваровичнинг ташаббуси ва тегишли соҳа мутахассисларининг чора-тадбирлар режасига асосан 10 октябрь куни соат 7:00 да «Соғлом ҳаёт сари қадам» шиори остида A.Ғиждувоний шоҳ кўчасидан старт берилиб, Дилкушо чорраҳасига қадар югуриш марафони ўтказилади.

Аввалроқ Марғилонда «Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам» шиори остида юриш марафони ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар