Каттақўрғон туманига янги прокурор тайинланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Бош прокурорнинг буйруғи билан Aҳмеджонов Эркин Эргашевич Каттақўрғон туман прокурори лавозимига тайинланди.
Эркин Aҳмеджонов 1979 йилда Самарқанд туманида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. Маълум қилинишича, прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2003 йилда Зарафшон шаҳар прокуратурасида ёрдамчи прокурор лавозимидан бошлаган, сўнгра терговчи лавозимида ишлаган. Шунингдек, 2009—2010 йилда Навоий вилоят прократурасида бўлим прокурори, 2010—2011 йилда Навоий вилояти Учқудуқ прокурори ўринбосари, 2011—2014 йилда Зарафшон шаҳар прокурори, 2014—2018 йилда Хатирчи туман прокурори лавозимларида ишлаган. Хабарда айтилишича, 2018 йилдан буён Бухоро вилоят прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мавзуга доир: Наманган вилоятига янги прокурор тайинланди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига янги мудир, Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги ўринбосар, Ромитан туманига янги прокурор ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш бош бошқармаси раҳбарига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.