Каттақўрғонда 15 нафар ишсиз хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида «Меҳнат ярмаркаси» ташкил қилинди. Унда 15 нафар хотин-қиз иш билан таъминланган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Каттақўрғон шаҳрида маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, шаҳар Ички ишлар бошқармаси, бандлик бўлими ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда «Меҳнат ярмаркаси» ташкил қилинган.
Маълумотларга кўра, 200 нафардан ортиқ ишсиз юрган фуқаро, шунингдек, 35 нафар ижтимоий оғир вазиятда яшаб келаётган хотин-қиз иштирок этган. Ярмарка давомида 15 нафар ишсиз юрган хотин-қиз мавсумий иш билан таъминланган, 27 нафар фуқарога йўлланмалар берилган.
Aввалроқ Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 нафар фуқаронинг бандлиги таъминлангани ҳақида хабар берилганди.