Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 10 нафардан ортиқ ёшнинг бандлиги таъминланди (видео)

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 10 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон туманида ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган амалий учрашув ва «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилган.

Қайд этилишича, учрашув туман ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор ҳудудига қарашли «Яккатут» маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган «Умид» анжуманлар саройи ҳовлисида ташкил этилган.

Кадр: Telegram

Сектор ҳудудидаги 19 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 50 га яқин ёш иштирок этган мазкур тадбирда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, ишсизликка барҳам бериш масаласи кун тартибидан асосий ўрин олган.

Таъкидланишича, туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига учрашувда қатнашган туман масъулларидан батафсил жавоб олган.

Ярмаркада 10 нафардан зиёд ёшлар иш билан таъминланган.

Бундан аввал Ўзбекистон туманида ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 15 киши ва Тошлоқда ўтказилган «Меҳнат ярмаркаси»да 33 нафар фуқаро иш билан таъминлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Қўштепада ташкил этилган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 киши иш билан таъминлангани ҳамда Каттақўрғон шаҳрида бўлиб ўтган «Меҳнат ярмаркаси»да 21 нафар фуқаронинг бандглиги таъминлангани маълум қилинган.

Янгиликлар