Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғонада сезилди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 04:08 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди.
Маълум бўлишича, зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 41,29 градус, шарқий узунлик бўйича эса 73,06 градусни ташкил этган. Зилзила магнитудаси М=4,4, чуқурлиги 10 километр. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 321 километр бўлган.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Фарғона: 147 километр, 3 балл.
Аввалроқ Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилгани ҳақида хабар берилганди.