Aфғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 16 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:00 да Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Фото: «Romania Journal»

Хабарга кўра, зилзила координаталари: 36,54 градус шимолий кенглик; 71,25 градус шарқий узунлик. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 554 километрни ташкил этади. Маълум қилинишича, зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент : 554 километр, 2 балл.
  • Наманган : 497 километр, 2 балл.
  • Aндижон : 481 километр, 2 балл.
  • Фарғона : 430 километр, 2 балл.
  • Гулистон : 489 километр, 2 балл.
  • Жиззах : 496 километр, 2 балл.
  • Самарқанд : 511 километр, 2 балл.
  • Бухоро : 696 километр, 2 балл.
  • Термиз : 361 километр, 3 балл.
  • Қарши : 545 километр, 2 балл.
  • Навоий : 646 километр, 2 баллда содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 27 cентябрь куни водий вилоятларида зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Зилзила кучи Наманганда 4 балл, Aндижон ва Фарғонада 2 баллни ташкил этган.

Шунингдек, 6 октябрь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи водий вилоятларида сезилгани хабар қилинган.

Янгиликлар