Сирдарёда ОИТСга чалинганини яшириб, турмуш қурган аёлга суд ҳукми ўқилди

Сирдарёда ОИТСга чалинганини яшириб, турмуш қурган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Ховос туман судьяси хабар берди.

Маълум қилинишича, сирдарёлик аёл 2016 йил мазкур касалликка чалинган. Аммо уйига келган совчилардан касаллигини яшириб, 2020 йил 7 март куни турмушга чиққан. Оқибатда турмуш ўртоғи ҳам ОИТС касаллигига чалинган.

Қайд этилишича, суд аёлни Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топган. Бироқ айбдорнинг айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлигини ва жабрланувчининг ҳеч қандай даъвоси йўқлигини инобатга олиб, аёлга Жиноят кодексининг 113-моддаси 4-қисми ва 57-моддасини қўллаб, сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқиши чекланган ҳолда 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлган.

Бундан аввал Тошкентда 5 ёшли қизини ўлдириб, мурдасини ўчоқда ёқиб, кейин дарёга ташлаган онага суд ҳукми ўқилгани ва Тошкентда жарима тўламаган қарздорга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Жиззахда аёлларни хорижга фоҳишаликка юборган 22 яшар йигит ҳамда Тошкент шаҳрида хотинига боласининг ахлатини едирган эркак қўлга олингани маълум қилинган.

Янгиликлар