Ёшлар иттифоқи Қўрғонтепа туман кенгашига раис тайинланди

Андижон вилояти Ёшлар иттифоқи Қўрғонтепа тумани кенгаши раиси лавозимига Сардорбек Аҳмедов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Сардорбек Аҳмедов 1990 йил Қўрғонтепа туманида туғилган. 2011 йил Наманган давлат университетини юрисприденция йўналишида тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида ҳуқуқшунос, меҳнат ҳуқуқ инспектори, Қўрғонтепа туман Кенгаши «Камалак» болалар ташкилоти раиси бўлиб ишлаган.

Тайинловга қадар Сардорбек Аҳмедов «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси Қўрғонтепа тумани филиали бош мутахассиси вазифасида фаолият кўрсатиб келган.

Аввалроқ Ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман кенгашига янги раис сайлангани, Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгашига янги раис тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар