Тошкентда автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига суд ҳукми ўқилди

Тошкентда автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан суд ҳукми ўқилди

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг июль ойида Тошкентда эҳтиёт қисмлар бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинган эди.

Ҳолатларнинг бирида судланувчилар бозор қиймати 600 долларни ташкил этган хизмат учун 13,3 минг доллар олишган

Бугун 29 июн куни жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида 14 нафар судланувчига доир жиноят иши юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Натижада судланувчиларга, жиноий хатти-ҳаракатларидан келиб чиқиб, 3 йилдан 6,5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди.

Айрим судланувчилар (муқаддам судлангани боис) тайинланган жазони қаттиқ тартибли, айримлари умумий тартибдаги жазо колонияларида ўташи белгиланди.

Ўзбекистон