Қашқадарёда фермер хўжалиги томонидан қарийб 3 млрд сўмлик электр ўғирлиги фош этилди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида қарийб 3 млд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд қилинишича, “Учтепа” маҳалласи ҳудудида ўтказилган рейд давомида хўжалик раҳбари А.А. ускуналарни электр тармоғига белгиланган тартибда шартномасиз улагани аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига етказилган зарар миқдори 2 млрд 784 млн сўмни ташкил қилган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.