Украина Теlegram’ни тўлиқ блоклашни режалаштирмоқда

Украина телевидение ва радиоэшиттириш миллий кенгаши Телеграмни тўлиқ блоклаш кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

Миллий кенгаш ходимларига 1 йил олдин мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Энди кенгаш Теlegram’ни Украинада тўлиқ блоклашни режа қилмоқда.

Департамент худди «Одноклассники»,«ВKонтакте», «Яндех» ва «Мail.ru»ни тақиқлагани каби, Теlegram’дан ҳам воз кечиш кераклигини айтишмоқда. Бунга сабаб сифатида тақиқлар ижтимоий тармоқлардан келаётган хавф-хатарларга қарши курашишга ёрдам беришини қайд этишди.

Жаҳон