Uzbekistan Airways вақтинча Ироқ ва Эрон ҳаво ҳудудини айланиб ўтади

Uzbekistan Airways Яқин Шарқдаги нотинч вазият сабабли «хавфсизликни таъминлаш мақсадида» парвозларни Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудидан айланиб ўтишини эълон қилди. Бу ҳақида Uzbekistan Airways ахборот хизмати хабар берди.

Uzbekistan Airways 2 октабрьдан бошлаб Ироқ ҳаво ҳудуди, шунингдек, Эрон ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширишини маълум қилди.

Таъкидланишича, Uzbekistan Airways муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент — Тел-Авив — Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни давом эттиради.

Ўзбекистон