Сирдарёда 28 нафар болани «Damas»да ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди
Сирдарё вилояти Оқолтин туманида «Damas» ҳайдовчиси 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда ЙҲХХ хабар берди.
ЙПҲ ҳодимлари ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб боргaн вa маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одамларни ташиш қоидаларини бузиш) бўйича 700 минг сўм жаримага тортгaн.
Сўнгги кунларда бу каби ҳолатлар ҳақида хабарлар кўпайиб, боғча тарбияланувчиларини ташиш учун 7 ўринли «Damas» автомашиналаридан оммавий фойдаланилаётганини кўриш мумкин.