Uzum Market DBS моделни ишга туширмоқда
DBS (delivery by seller) — бу сотувчи товарларни ўз омборида сақлайдиган, буюртмаларни қабул қиладиган, мустақил равишда йиғадиган ва уларни харидорга етказиб берадиган модель.
DBS моделининг қандай афзалликлари бор?
• Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш ҳудудлари ва муддатларини ўзингиз белгилайсиз;
• етказиб бериш — сизнинг томонингизда: биз харидорнинг контактларини берамиз, сиз эса етказиб бериш усулини мустақил равишда келишиб оласиз;
• логистик йиғим йўқ: комиссия ҳақида батафсил маълумотни ҳаволадаги жадвалдан ўқишингиз мумкин;
• илгари чекланган янги тоифаларни сотиш мумкин: сантехника, мебель, қурилиш материаллари ва бошқалар.
Модель 2025 йил 2 июндан бошлаб ишга туширилади. Модель ҳақида тўлиқ йўриқнома ҳавола орқали мавжуд.