Ўзбекистонда 19 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

«Ўзгидромет» томонидан Ўзбекистонда 19 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 4–6 даража илиқ бўлади.

Республиканингтоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ–2 даража илиқ бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Янгиликлар