Самарқандда талаба қиз ётоқхонанинг 9-қаватидан ўзини ташлади
Самарқанд давлат университети ётоқхонасида 29 март куни талаба қиз ўзини 9-қаватдан ташлади.
Маълум бўлишича, воқеа тахминан тунги соат 02:00 да университет ётоқхонасида содир бўлган. У муасассасанинг кечки таълим йўналишида — 2-курсда ўқиган. Университет томонидан қизга журъатсиз, аммо тиришувчан деб баҳо берилган.
Қайд этилишича, талаба бинонинг 6-қаватида яшаган, воқеа содир бўлганда у 9-қаватга чиққан. Шу билан бирга, хонадошлари қизнинг охирги пайтда кайфияти бўлмаганини таъкидлаган.