Тошкентда тамаки истеъмол қилишнинг салбий таъсирини камайтиришнинг замонавий тенденциялари муҳокама қилинди  

Мутахассислар сигарет чекишни тўхтатишга ёрдам берадиган усулларни муҳокама қилишди.

19 апрель куни Hilton Tashkent City меҳмонхонасида тамаки истеъмол қилишнинг салбий таъсирини камайтиришнинг замонавий тенденцияларига бағишланган илмий конференция бўлиб ўтди. Тадбир дунёнинг етакчи мамлакатлари мутахассисларининг олиб борган тажрибаси ва сўнгги илмий кашфиётлари билан ўртоқлашиш  мақсадида ташкил этилди.

Тамакини салбий таъсирини камайтириш контсепцияси чекишни ташлай олмайдиган ёки  ташлашни истамайдиганларга нисбатан камроқ зарар етказувчи маҳсулотлардан фойдаланиш орқали никотинни қабул қилишга асосланган.

«Одамлар чекишни ташлашни хоҳламайдилар, чунки улар буни касаллик деб ҳисоблашмайди. Улар буни шунчаки зарарли одат деб билишади, шунинг учун уларнинг турмуш тарзини ўзгартириш керак. Фикримча, истеъмол товарларини тартибга солиш лозим: масалан, ёш чекловларини жорий қилиш. Аслида никотиннинг ўзи хавф даражаси жуда паст», — дея тушунтирди конференция маърузачиларидан бири доктор Константино Фарсалинос.

Толос Фонди ва «Америкаликлар солиқ ислоҳоти учун» ташкилотларининг истеъмолчилар билан ишлаш бўйича директор Тим Эндрюс тамакини салбий таъсирини камайтиришни қўллаб-қувватлаган ва ушбу позиция тан олинган давлатларда (Швеция, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия) чекиш даражаси пасайганини такидлади. Бу давлатлар ўз фуқароларига ҳаётларини сақлаб қолиши мумкин бўлган танловни бердилар.

«Кўп давлатлар ўз фуқароларига чекишдан қутулиш имкониятини бермаяпти, сигареталарга альтернатива бўлган вариантларни тақиқлаш охир-оқибат ушбу мамлакатларда хавфли, лицензиясиз никотин маҳсулотларини олиб кирадиган контрабандачилар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин.  Одамлар эса шунчаки сигарет чекишни давом эттираверишади», — дея хулоса қилди Тим Эндрюс.

Никотин қопчалари «Considerate Pouchers» истеъмолчи ташкилоти раҳбари Карисса Дюринг Австралия мисолида одамлар никотиннинг альтернативалари бўлган маҳсулотларига нисбатан қўйилган тақиқларни қандай четлаб ўтишларини кўрсатди:

«Австралияда электрон сигарет сотиб олишга фақат шифокорнинг рецепти билан рухсат берилади. Аммо давлат томонидан вапеларга нисбатан тақиқлар ва салбий муносабатга қарамай, истеъмолчилар талаби ҳали ҳам юқори: бир миллиондан ортиқ австралияликлар қора бозорда электрон сигарет сотиб олишмоқда».

Маърузачиларнинг фикрига кўра, бугунги кунда агарда никотиннинг альтернативалари бўлган маҳсулотлар тақиқланмаса, чекувчиларнинг саломатлиги ва умр кўриш давомийлигини тубдан яхшилаш мумкин. Никотин маҳсулотларидан зарар даражасини ўрганиш бир неча йиллардан бери давом этиб келмоқда. Конференция шифокорлар учун аниқ ва ишончли натижаларни олишда жуда муҳим роль ойнади.

Янгиликлар