Ўзбекистонда 13 июнь куни коронавирус билан касалланганлар ва соғайганлар сони маълум қилинди

Мамлакатда коронавирус тасдиқланганлар ҳам, касалликдан соғайганлар ҳам 300 нафардан ошди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хабарга кўра, 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103 813 (+303) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 9 нафари Бухоро вилоятида,
  • 14 нафари Жиззах вилоятида,
  • 24 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 11 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 20 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Навоий вилоятида 3 нафар,
  • Наманган вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 26 нафар,
  • Фарғона вилоятида 3 нафар,
  • Хоразм вилоятида 111 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99 733 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Қайд этилишича, айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 372 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар