Тошкентнинг икки туманида электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилди

31 май куни Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда ҳудудий электр тармоқлари матбуот хизмати хабар берди.

Тармоқларда баъзи таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан электр таъминоти вақтинча ушбу ҳудудларда ўчирилади:

Бектемир тумани: соат 09:00 дан 13:00 гача «Нурли йўл», «Мусаффо» ва «Сохил» маҳаллаларида;

Учтепа тумани: соат 09:00 дан 15:00 гача «Тақачи», «Бешкайрағоч», «Қўркамобод», «Ҳожиобод», «Латиф гузар», «Хайратий», «Абдулла Қодирий», «Журжоний», «Ғуидархон», «Хуршид» ва «Ўткир» маҳаллаларида ўчирилади.

Янгиликлар