Ўзбекистонга Франциядан AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси олиб келинмоқда
4 август куни COVAX дастури доирасида Франциядан 276 480 доза AstraZeneca вакцинаси Ўзбекистонга олиб келиниши кутилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ССВ матбуот хизмати
Хабарга кўра, шунда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина миқдори 14 миллион 856 минг 540 дозага етади.
Улардан:
- 370 000 дозаси «Sputnik V»,
- 986 480 дозаси AstraZeneca,
- 10 500 000 дозаси ZF-UZ-VAC2001,
- 3 000 060 дозаси Moderna вакцинасидир.
Таъкидланишича, 12 август ҳолатига кўра, жами 11 651 161 доза вакцина эмлаш жараёнларида фойдаланилди. Шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмланган фуқаролар 1 380 457 нафарни ташкил этмоқда.