Сергели туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
24 июнь куни таъмирлаш ишлари муносабати билан Тошкент шаҳрининг Сергели туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Худудгаз Пойтахт» матбуот ҳизмати хабар бермоқда.

Фото: inosmi.ru
Мутахассислар қувурларни таъмирлаш ишлари муносабати билан соат 10:00 дан 17:00 гача Сергели туманидаги ушбу ҳудудларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди:
• Мохидил, Моҳичеҳра, Гулзор ва Эркинлик кўчалари ҳамда Нўғайқўрғон маҳалласида — 426 та хонадон;
• Паризод ва Қубайтепа кўчалари ва Қубайтепа маҳалласида — 392 та хонадон;
• Сўғдиёна маҳалласи, Сўғдиёна-2 кўчасидаги — 110 хонадон.
• улгуржи харидорлар — 14.
Таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг этказиб бериш қайта тикланиши маълум қилиниб, истеъмолчилардан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралди.





