Ўзбекистонда 27 июнь ҳарорат 44° даражагача кўтарилади

Эртага 27 июнь куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида иссиқлик 44° даражагача кўтарилади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Тошкент шаҳрида

Жойларда ҳарорат вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25° даража, кундузи 39-41° даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

Жойларда ҳарорат ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража, Устюртда 28-33 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида

Жойларда ҳарорат ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида

Ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида

Жойларда ҳарорат ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 39-44 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида

Жойларда ҳарорат ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 27-32 даража, баъзи жойларда 34-35 даража бўлади.

Янгиликлар