Самарқанддаги ЙТҲда Nexia-2 иккига бўлиниб кетди
Кеча, 18 май куни Самарқанд шаҳрида Nexia-2 русумли автомашина ҳайдовчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳар “Хўжадонёр” МФЙ ҳудудидан ўтувчи И.Каримов кўчасида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia -2 русумли автомобилини бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган ва йўлнинг ўнг томон четки қисмида жойлашган темир устунга ўнг ён томон орқа эшиги билан урилиб ЙТҲ содир қилган. ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар мавжуд.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.