Чилонзорда автокран ва «VOLVO» юк автомобили тўқнашди

«Bek to‘pi» савдо маркази рўпарасида автокран ҳамда «VOLVO» юк автомобили тўқнашди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 13 август куни соат 05:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ТХАЙ кўчасида жойлашган «Bek to‘pi» савдо маркази рўпарасида ҳайдовчи 1992 йилда туғилган Н.И. бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк автомобили ҳамда ҳайдовчи 1988 йилда туғилган А.Ф. бошқарувидаги «ZOOMLION» русумли автокран иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Таъкидланишича, натижада автокран ҳайдовчиси А.Ф.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ҳодиса жойида тирбандликларни бартараф қилиш чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар