Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Фахриддин Давруқов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент раислигида ҳудудларда туризм инфратузилмасини янада яхшилаш ва туристлар оқимини кўпайтириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда сўнгги йилларда пойтахтимизда «Tashkent City», «Tashkent Mall», «Magic City», каби сайёҳлик марказлари барпо этилгани таъкидланди. Ҳар йили ушбу мажмуаларга 4 млн ортиқ киши ташриф буюради, уларнинг 35% дан ортиғини хорижлик сайёҳлар ташкил этади.

Аммо вазиятга қарамасдан пойтахт маъмурияти янги таклифлар билан ташаббус кўрсатмади. Бундан кейин бош вазирга туризм масалалари бўйича ҳоким ўринбосарларининг фаолиятини баҳолаш топширилди.

Янгиликлар