Қозоғистонда 5 яшар бола машинада 5 кишини босиб кетди
Қозоғистоннинг Жезқозғон шаҳрида машинага ўтирган бола қўл тормозини тушириб, йўл томон юриб кетган – деб ёзади НУР.КЗ
Қозоғистоннинг Жезказғон шаҳрида 5 ёшли бола машинага ўтирган. У қўл тормозини тушириб юборган ва машина йўл томон юриб кетган. Оқибатда у бирданига 5 кишини уриб юборган. Бироқ 4 нафар пиёда турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Уч нафар аёл ички аъзолари кўкариши жароҳати билан амбулаторда даволанмоқда, бир эркак травматология бўлимига ётқизилган, унинг тўртта қовурғаси синган, – деб малумот бермоқда шифокорлар.
Маҳаллий ОАВнинг ҳабар беришича, жабрланганлар орасида бола ҳам бор.