Ўзбекистоннинг энг кўп чекадиган ҳудудлари маълум қилинди

«CRPT TURON» МЧЖ таҳлилчилари («Асл Белгиси» миллий рақамли маркировка тизими оператори) жорий йилнинг биринчи чорагида маркировкаланган тамаки маҳсулотлари сотувини таҳлил қилиб, Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида энг кўп чекишларини аниқлашди.

Оператор маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тамаки маҳсулотлари савдосининг 90 фоизи фильтрли сигаретлар ҳиссасига тўғри келади. Биринчи ўринда Тошкент вилояти аҳолиси туради. 2024 йилнинг январь-март ойларида вилоятнинг 10 минг нафар катта ёшли аҳолисига ўртача ойлик истеъмол миқдори 32,1 минг дона стандарт қадоқни ташкил этди. Истеъмол бўйича топ-5 та ҳудудга қуйидагилар киради:

  Бухоро вилояти – 27,1 минг қадоқ;

  Тошкент – 25,9 минг қадоқ;

  Самарқанд вилояти – 5,9 минг қадоқ;

  Навоий вилояти – 953 қадоқ.

Шу билан бирга, юқори савдо даражаси қайд этилган вилоятларга Жиззах вилояти (558 қадоқ), Қорақалпоғистон Республикаси (403 қадоқ), Қашқадарё вилояти (400 қадоқ), Сурхондарё вилояти (370 қадоқ) ва Сирдарё вилояти (315 қадоқ) ҳам киритилди.

2024 йилнинг дастлабки уч ойида мамлакатимизда 77,1 миллион дона шартли фильтрли сигарета қутилари сотилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 баробар ортиқдир.

«Сотишнинг бундай тез ўсиши, биринчи навбатда, Ўзбекистон аҳолиси кўпроқ чека бошлагани билан эмас, балки бозорнинг оқланиши билан боғлиқ. Тамаки бозорида маркировка жорий этилишининг ижобий таъсири бир неча йиллардан буён кузатилмоқда: 2023 йилда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва импорт қилиш ҳажми 8,1 фоизга, қўшимча солиқ тушумлари эса 4,6 фоизга ўсди», — деди Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси вакили.

Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи чорагида аҳоли орасида энг оммабоп сигареталар Pall Mall Vegas Nights бўлди. Кейинги ўринларда резавор мева таъмли сигареталар, ўта юпқа сигареталар, ментол таъмли сигареталар ва бошқалар туради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан сигаретларни мажбурий маркировкалаш жорий этилган бўлса, 2022 йил 1-октабрдан бошлаб барча турдаги тамаки маҳсулотларига маркировка қўлланилади. Маркировкани жорий этишнинг сабаби бозордаги контрафакт маҳсулотларнинг юқори даражаси эди. British American Tobacco Uzbekistan маълумотларига кўра, республикада сотилаётган сигаретларнинг қарийб 15,7 фоизи ноқонуний ишлаб чиқарилган.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш мақсадида 2020 йилдан бошлаб «Асл Белгиси» миллий рақамли маркировка тизими жорий этилмоқда. У 6 тоифадаги маҳсулотларга қўлланилади: дори воситалари, сув ва сақлин ичимликлар, тамаки, пиво, алкоголь ва маиший техника.

Янгиликлар