MANAR Development қошида ESG бўйича Эксперт кенгаши тузилди

MANAR Development маҳаллий ривожланиш тарихида биринчи бор Ўзбекистонда қурилишга бўлган ёндашувни ўзгартириши мумкин бўлган қадам ташлади.

Компания ўзининг ESG бўйича Эксперт кенгашини – асосий лойиҳалар профессионал экологик ва ижтимоий баҳоланадиган мустақил майдончани яратди.

Кенгашга барқарор ривожланиш, шаҳар қурилиши, экология ва меъморчилик бўйича таниқли мутахассислар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти вакиллари кирди.

Уларнинг вазифаси – MANAR Development лойиҳалари шаҳар муҳити сифатининг юқори андозаларига ва халқаро ESG тамойилларига мос келишини кузатиб боришдир.

Қурилиш соҳасида фаолиятининг дастлабки ойлариданоқ бундай қадамга журъат этган компания пайдо бўлгани, шубҳасиз, бизни қувонтиради. Бошиданоқ ҳамма нарсани тўғри қилиш – бизнесга ажойиб ёндашув, ва MANAR раҳбарияти ўзининг биринчи объекти қурилиши бошланишидан олдин ушбу ташаббус билан чиққани уларга шараф келтиради. Мен ва ҳамкасбларим бу йўлда компанияга мамнуният билан ёрдам берамиз, умид қиламанки, вақт ўтиши билан бозорнинг бошқа иштирокчилари ҳам қўшилади, — деди Кенгаш координатори Никита Макаренко.

Кенгаш истиқболли ва амалдаги лойиҳаларни MANAR раҳбарияти билан биргаликда муҳокама қилиш, эксперт хулосаларини чиқариш ва раҳбариятга тавсиялар йўллаш учун мунтазам равишда йиғилиши кўзда тутилган. Янги тузилманинг масъулият доирасига лойиҳаларнинг экологик хавфсизлиги ва уларнинг атроф-муҳитга таъсири, меъморий ечимларнинг барқарорлиги, ижтимоий жиҳатлар, CСР ташаббуслари ва хайрия сўровлари, шунингдек, кўкаламзорлаштириш масалалари киради.

Воқеани шарҳлар экан, MANAR Development бош директори Даврон Файзиматов шундай деди:

Биз ёш компаниядирмиз, аммо жамоамизнинг бой тажрибаси шуни кўрсатадики, ESG кун тартиби ривожлантирувчилар учун, айниқса, ўзига хос иқлим шароитларига эга Ўзбекистонда янги меъёрга айланмоқда. Ишончим комилки, Кенгаш аъзолари эга бўлган тажриба бизга нафақат мижозларимиз, балки бутун жамият фаровонлиги йўлида ишлаш имконини беради.

Экология ва барқарор ривожланиш – сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган мавзулардир. MANAR Development ташаббуси айнан шу талабга жавоб беради: компания нафақат ESG ёндашувини эълон қилади, балки ҳар бир лойиҳага ҳамроҳ бўладиган институтсионал механизмни яратади.

ESG бўйича Эксперт кенгаши бутун соҳа учун намуна бўлиши мумкин – бу Ўзбекистонда ривожланиш аста-секин масъулиятлироқ, шаффофроқ ва инсонларга йўналтирилган бўлиб бораётганига мисол бўла олади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Янгиликлар