Татаристонда МДҲ давлатларидан келган қизлар учун ташкил этилган бандлик дастури кенгаймоқда

Иштирокчиларга ишга жойлашишда кўмак, яшаш жойи ва ишчи касбларни ўрганиш имконияти тақдим этилади.

Меҳнат миграцияси Россия ва МДҲ давлатлари ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг асосий омилларидан бири бўлиб қолмоқда. РФ Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йилда Россияга ишлаш учун 6,3 миллион чет эллик фуқаро келган. Улар даромадларининг муҳим қисми пул ўтказмалари кўринишида Ватанга қайтиб, Ўзбекистонда ЯИМнинг тахминан 17%ни ташкил этади ва оилавий бюджетлар ҳамда ички талабни қўллаб-қувватлайди.

Ишчи кучига бўлган талаб ошиб бораётган бир пайтда Россия корхоналари ташкил этилган бандлик дастурларини кенгайтирмоқда. Шулардан бири — «Алабуга Старт», Татарстондаги «Алабуга» эркин иқтисодий зонаси томонидан амалга ошириладиган дастур. У 2022 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда ва МДҲ давлатларидан келган, 16–22 ёшдаги, олдиндан тажриба ёки тегишли маълумотга эга бўлмаган қизларга мўлжалланган.

Шартлар ва йўналишлар

Иштирокчиларга ҳақ тўланадиган парвоз, ишга жойлашишда кўмак ва корпоратив хостелларда ойига $44 миқдорида имтиёзли турар жой тақдим этилади. Ташкилотчилар маълумотларига кўра, ойлик даромад қўлга тегиши $860 дан $1783 гача етиши мумкин.

2025 йилда йўналишлар сони олтитага етказилди. Улар орасида — ишлаб чиқариш оператори, автотранспорт цехи ҳайдовчиси, ресторан ва меҳмонхона бизнеси мутахассисликлари, шунингдек монтаж ва пардозлаш ишлари мавжуд.

Татаристондаги платформа бир неча йилдан бери Россиядаги энг самарали эркин иқтисодий зоналардан бири ҳисобланади. Унинг ҳудудида Туркия, Германия, Дания ва Бельгиядан бўлган хорижий резидентлар ҳамда йирик заводлар фаолият юритади ва улар юқори малакали кадрларга бўлган талабни ошириб бормоқда.

Шу боис «Алабуга» раҳбарияти тайёр мутахассис излашдан кўра, ўз кадрларини ўзи тайёрлаш мақсадга мувофиқ, деган хулосага келди. Ана шундай тарзда «Алабуга Старт» дастури пайдо бўлди — у бир вақтнинг ўзида кадр етишмовчилигини ҳал қилиш ва дўст давлатлардан келган ёшларни иш билан таъминлашни кўзда тутади.

Иштирокчиларнинг мослашуви учун Татарстон бўйлаб экскурсиялар, спорт тадбирлари ва суҳбат клублари ташкил этилади.

Давлат тузилмаларининг иштироки

Дастур минтақадаги қатор давлат идоралари эътиборини ҳам тортди. Ўзбекистон бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири Беҳзод Мусаев «Алабуга» МИЗ’га ташриф буюриб, республика фуқароларининг меҳнат шароити билан танишди. Ташаббус Евроосиё иқтисодий форумида ҳам тақдим этилди.

«Биз шундай қилишимиз керак-ки, ёшларимиз ўзлари учун муҳим карьера қуриш учун сизларга  («Алабуга» МИЗ’га) келишлари керак», – деди вазир.

Шунингдек, топилган даромад қизларга ўз оилаларини ватанда қўллаб-қувватлаш имконини беради. Кўплаб иштирокчи қизлар маошининг катта қисмини уйга юбориб, ота-оналари ва яқинларига ёрдам беришмоқда. Яққол мисол — Қирғизистондан келган Алина Тойгонбаева. У «Алабуга Старт» ҳақида дугонасидан билган:

Мен ариза юбордим ва HR мен билан боғланди. Биз суҳбатлашдик, кейин улар дастур ҳақида ота-оналаримга ҳам батафсил тушунтиришди. Улар мени осонликча қўйиб юборишди. Ҳозир мен онамга ёрдам бериб турибман — бу ерда ярим йил ишлаб, унинг кредитининг ярмини тўлаб бердим, – деди Алина.

Янги авлод мутахассислари

Кўплаб иштирокчилар дастурни тамомлагандан сўнг танлаган соҳасида ишлашда давом этмоқда ёки Ватанга қайтганидан кейин ҳам орттирган кўникмаларидан фойдаланмоқда. Олинган тажриба уларнинг касбий салоҳиятини кенгайтиради, малакасини оширади ва келгуси ишга жойлашувига ижобий таъсир кўрсатади.

Дастур ёш аёлларни расмий бандликка жалб қилишга қаратилган ижтимоий таъсирга ҳам эга. Барқарор даромад ва мустақил яшаш имконияти иштирокчиларнинг иқтисодий мустақиллигини оширишга хизмат қилади ва уларнинг келгуси карьера танловларига таъсир кўрсатади.

Дастур ташкилотчилари уни бошқа тармоқлар ва ҳудудларга ҳам кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Модель ишчи кучи етишмаётган корхоналар учун кадрлар тайёрлаш формати сифатида, шунингдек, МДҲ ёшларини иш билан таъминлаш воситаси сифатида қўлланилмоқда.

Дастур кадрлар ҳамкорлиги механизми сифатида тақдим этилиб, унинг доирасида ёшлар ишга жойлашади ва касбий кўникмаларга эга бўлади, корхоналар эса қўшимча меҳнат ресурсини қўлга киритади. Лойиҳа ривожланиш жараёнида иштирокчилар сони ва йўналишлар кенгайиб бормоқда.

Янгиликлар