Фарғонада 1,5 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари аниқланди

Фарғона вилоятида тегишли сертификатларсиз дори воситаларининг савдоси билан шуғулланаётган шахс фош этилди. Бу ҳақда давлат хавфсизлик хизмати ҳабар берди.

Хусусан, фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ўзига қарашли бўлган нотурар бинода, тегишли ҳужжатларсиз тиббий дори воситалари чакана савдоси билан шуғулланиб келган.

Ўтказилган тезкор тадбирда ушбу манзилда тегишли шароитларда сақланмаётган жами 66 турдаги 41 319 дона дори воситалари борлиги аниқланиб, шундан 56 турдаги 36 361 дона дориларнинг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Дори воситаларининг умумий қиймати 1 млрд 565 млн сўмни ташкил этган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 1863-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият