Самарқандда «Nexia-2» машинаси каналга тушиб кетди

Самарқанд вилоятида 7 июль куни «Nexia-2» русумли автомашина Сиёб каналига тушиб кетиб, ағдарилиб кетди, деб хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

Ҳабарларга кўра, ҳодиса соат 13:30 атрофида Самарқанднинг Жомий кўчасида содир бўлган. «Nexia-2» ҳайдовчиси техник носозлик туфайли бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетган ва кўчанинг ўнг томонида жойлашган Сиёб каналига тушиб кетган.

Ҳабарларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, автомобиль техник шикастланган. Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари тезликда автомашинани каналдан олиб чиқишган.

Ҳозирда, воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар