Россияда TikTok’ни блоклашни таклиф қилишди

Россия TikTok ижтимоий тармоғини блоклашни кўриб чиқишни таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС».

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларнинг профессионал фойдаланувчилари ассоциацияси Роскомнадзорга тегишли ғояни илгари сурди. Мутахассисларнинг фикрича, блокировка туфайли Россия ижтимоий тармоқлари ўз аудиториясини тахминан 30 миллион кишига оширади.

Назорат қилувчи орган мурожаатни аллақачон қабул қилган ва уни 8 майга қадар кўриб чиқади, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоизки, TikTok ҳозирда Россияда ишламоқда, бироқ фақат икки йил олдинги видеолар мавжуд. Шу билан бирга, блоггерлар кўришдан даромад йўқотган.

Ассоциация TikTok’дан фойдаланувчи маълумотларини локализация қилиш учун текширилишини сўрайди, чунки ижтимоий тармоқ ҳали ҳам видеоларни томоша қилиш ва улар остида шарҳлар қолдириш имконини беради.

Янгиликлар