Тошкентда ерости йўлаги шифтининг бир қисми ўпирилиб тушди
Мирзо Улуғбек туманида «Буюк ипак йўли» метро бекатига туташ ерости ўтиш йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, конструкциянинг бир қисми ерости ўтиш йўлаги устида жойлашган чимни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги туфайли 12 август тахминан соат 14:30 ларда қулаб тушган.
Қайд этилишича, жабрланганлар йўқ.