Нигерияда қабилаларо зиддият 40 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Нигериядаги Бенуэ штатида рақобатлашаётган қўзғолончилар гуруҳи ўртасида зиддият содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Аниқлик киритилишича, маҳаллий аҳоли гуруҳлар ўртасидаги зиддият кескинлашгани оқибатида тўқнашувлар иштирокчисига айланишган.

«Қўзғолончилар гуруҳининг бири қўшни ҳудуддаги аҳоли қийноққа солингани учун қасд олиш учун ҳужум қилганидан сўнг тўқнашув бошланиб кетди», – дейилган хабарда.

Айни дамда полиция ходимлари ҳодисани ўрганмоқда.

 

Янгиликлар