Ўзбекистонда 3 нафар судья навбатдаги муддатга тайинланди
Ўзбекистон Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида қатор тайинловлар амалга оширилди.
Маълум қилинишича, кенгаш қарорига кўра:
- Намозбоева Сарагул Холбоевна — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Сирдарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
- Воҳидов Ғолиб Саъдиевич — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг раиси лавозимига;
- Норқобилов Жасур Холбоевич — судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Муратов Довран Жумагелдиевич — судьялик ваколати муддати даврига Хоразм вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳри судининг судьяси лавозимидан озод этилди.