Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 минг нафардан ошди — ССВ
17 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 068 (+175) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 6 нафари Андижон вилоятида,
- 6 нафари Бухоро вилоятида,
- 14 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 20 нафари Самарқанд вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 2 нафари Хоразм вилоятида,
- 10 нафари Тошкент вилоятида,
- 107 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 7 нафар,
- Жиззах вилоятида 1 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Самарқанд вилоятида 25 нафар,
- Сирдарё вилоятида 14 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
- Фарғона вилоятида 9 нафар,
- Хоразм вилоятида 7 нафар,
- Тошкент вилоятида 54 нафар,
- Тошкент шаҳрида 149 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 92 582 (+279) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 672 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 814 нафар бемор даволанмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди деб хабар берган эдик.