Ўзбекистонда яна икки бемор коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусдан касалланишлар сони 95 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 10 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 95 072 (+313) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 8 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 11 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Наманган вилоятида,
  • 29 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 14 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 29 нафари Тошкент вилоятида,
  • 187 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Қайд этилишича, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
  • Бухоро вилоятида 4 нафар,
  • Жиззах вилоятида 16 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 129 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 6 нафар,
  • Фарғона вилоятида 21 нафар,
  • Хоразм вилоятида 7 нафар,
  • Тошкент вилоятида 57 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 115 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 90664 (+372) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 664 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 744 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга доир: 

Янгиликлар