Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади

15 март куни Тошкентининг Сергели ва Олмазор туманларида вақтинча газ таъминоти узилади. Бу ҳақда Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: citywomancafe.com

Хабарга кўра, Сергели туманида соат 10:00 — 16:00 вақт оралиғида Дарё бўйи МФЙдаги 10 та кўп қаватли уйларнинг — 532 та аҳоли ва — 596 та ерли аҳоли истеъмолчилари ҳамда манзилдаги — 115 та улгуржи истеъмолчилари таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Олмазор туманида ҳам соат 11:00 — 16:00 вақт оралиғида Аброр Ҳидоятов корпусидаги 4 қаватли 4 та уйларнинг — 192 та аҳоли хонадонлари, Шифонур кўчасидаги 5 та 9 қаватли уйларнинг — 350 та, 4 қаватли 3 та уйларнинг — 144 та аҳоли хонадонлари ва 2 та ётоқхона, ҳамда 8 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Янгиликлар