Самарқандда 9 синф ўқувчиси отасининг машинасида 6 ёшли қизни уриб юборди
Ҳолат жорий йилнинг 2 июнь куни Ургут тумани «Янгихаёт» маҳаллаcида юз берган. Мактаб ўқувчиси отасининг машинасига рухсатсиз ўтириб, катта тезликда йўлни кесиб ўтаётган қизни уриб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар беради.

Маълум бўлишича, 9-синфда ўқувчи йигит отасининг «Nexia-2» русумли автомашинасини рухсатсиз олиб, кўчага чиқиб кетган. Натижада катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 6 ёшли қизчани уриб юборган.
Қиз касалхонага етказилган, аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.
Мен машинани дадамнинг рухсатисиз олдим. Қиз бирдан йўлга югуриб чиқди. Тормозни босдим, аммо у ишламади, – дейди 9-синф ўқувчиси.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.





